Asosiy » 2014 » Fevral » 19 » Манчестердаги мастер-класс 
19:41
Манчестердаги мастер-класс


Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасидаги «Манчестер Сити» - «Барселона» баҳси ўз ниҳоясига етди ва унда Барса 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.Ўйинни «Барселона» ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда жуда катта устунлик ва тўп билан муомила қилишдан бошлади, бироқ биринчи дақиқаларда «Сити» ҳимояси каталонияликларнинг босимига дош берди.Учрашувнинг 15-20 дақиқаларидан бошлаб «шаҳарликлар» ўйин тизғинини қўлларига олишди ва кетма-кет ҳужумлар уюштиришди, аммо Виктор Вальдес жамоаси жонига бир неча маротаба оро кирди.Биринчи бўлим якунида «Барселона» яна «Сити» дарвозаси томон юриш қилди ва бир нечта вазиятларга эга бўлди. Месси жарима тўпидан, Алвес жарима майдончаси чизиғи олдидан тўп киритиш имкониятига эга эди, бироқ икки сафар ҳам тўп ноаниқ кетди. Биринчи бўлим шу тариқа нурсиз дуранг билан ўз ниҳоясига етди.Иккинчи бўлимда Мартино шогирдлари ўз мақсадларига эришишди. 53 дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Демичелис дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетган Мессини чалиб тўхтатди, ҳакам бўлса 11 метрли нуқтани кўрсатди, ҳимоячи майдондан четлатилди. Тўпга яқинлашган Лео мўлжалдан адашмади, 0:1.Мазкур голдан сўнг «Барселона» тўлиқ ўйиндаги устунликни қўлга олди. «Сити» бўлса қарши ҳужумда бор кучи билан гол уришга интилди, бироқ Вальдес бу оқшом ўз вазифасини ажойиб уддалади. Қанотдан узатмалар, зарбалар, ҳаводан йўлланган тўплар, буларнинг бари испаниялик посбон томонидан бартараф этилди.Ўйиннинг энг сўнгги 90 дақиқасида Неймарнинг пасидан сўнг бу учрашувда жуда фаол бўлган Дани Алвес Жо Хартнинг оёқлари орасидан тўпни дарвозага аниқ йўллади, 0:2.Шу тариқа, ЕЧЛ плей-офф 1/8 финал босқичининг марказий баҳсида «Барселона» ишончли ғалабани қўлга киритди.ЕЧЛ, плей-офф1/8 финалМанчестер Сити Англия – Барселона Испания 0:2 (0:0)Голлар: 0:1 – 54, пенальти Месси, 0:2 – 90 Дани Алвес.Манчестер Сити – Жо Харт, Сабалета, Компани, Демичелис, Клиши, Фернандиньо, Яя Туре, Навас (Насри, 58), Сильва, Коларов (Лескотт, 58), Негредо (Жеко, 74).Барселона – Вальдес, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Бускетс, Хави, Фабрегас (С.Роберто, 86), Санчес (Неймар, 74), Месси, Иньеста.Огоҳлантиришлар: Дани Алвес (23), Негредо (28), Коларов (37), Маскерано (76).Четлатиш: Демичелис (53).Манба: futbol.ucoz.org
Yo'nalishi: Chempionlar ligasi | O'qidi: 491 | Kiritdi: OlmosbekXidirov | Теги:  | Reyteng: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]